10 ноябрга қадар ижтимоий соҳа объектларига қўшимча 60 минг тонна кўмир етказиб берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика бўйича режа 98 фоизга бажарилган бўлса-да, Андижон, Наманган ва Сурхондарёда орқада қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Икки ҳафта муддатда барча куч ва воситаларни сафарбар қилиб, қозонхоналар ва иситиш тармоқларини таъмирлаш ишларини якунлашга топшириқ берилди.

Ижтимоий соҳа муассасаларида ҳам эски ва энергия сарфи юқори бўлган қозонларни янгилашни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Бу йилги куз-қиш мавсумига аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжи учун етарли ҳажмда кўмир етказиб бериш муҳимлиги таъкидланиб, 10 ноябрга қадар ижтимоий соҳа объектларига қўшимча 60 минг тонна кўмир етказиб бериш топширилди.

Айрим ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатиш тизими тўғри йўлга қўйилмагани, оқибатда етказиб берилган кўмирни юқори нархларда ноқонуний сотиб юбориш ва талон-торож қилиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бош прокуратурага тарқатилаётган кўмирнинг аҳолига етиб боришини назорат қилиш бўйича тизим яратиш топширилди.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қирғизистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига илк бор сайланди

БМТ Бош Ассамблеясида бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, Австрия, Португалия, Тринидад ва Тобаго, Зимбабве ҳамда Қирғизистон 2027–2028 йиллар...

Больше похожих статей