Самара университети олимлари юрак хуружининг олдини олиш усулини топдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Самара университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган усул беморнинг юраги ва пульс ритмига асосланган қон томирларининг эластиклигини баҳолашга ёрдам беради. Олимларнинг фикрича, бу атеросклерозни эрта ташхислаш ва юрак хасталикларининг олдини олишда фойдали бўлади. Натижалар Biomedical Engineering журналида чоп этилди.

Университет мутахассисларининг фикрига кўра, ҳозирги вақтда беморнинг қон томирларининг эластиклигини баҳолаш учун ультратовуш ва рентген диагностика тизимларига асосланган турли инструментал усуллар қўлланилади. Бунинг учун махсус қимматбаҳо ускуналар ва малакали тиббий ходимларнинг ёрдами талаб қилинади.

Самара миллий тадқиқот университети олимлари беморнинг юраги ва пульс ритмидаги фарқларни таҳлил қилиш асосида оддийроқ баҳолаш усулини таклиф қилди.

«Майернинг маълум тўлқинлари туфайли қон босимининг даврий ўзгариши артериал томирларнинг эластиклигидаги ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин, бу эса юрак уриш тезлигида қўшимча ўзгарувчанликни келтириб чиқаради. Aйнан шу фарқ томир деворларининг чўзилиш қобилиятининг белгисидир”- деди Самара университетининг лазер ва биотехника тизимлари кафедраси доценти Aлександр Федотов.

Улар инсон артериал томирларининг эластиклигини ноинвазив баҳолашнинг нисбатан оддий усулини жорий этиш атеросклерозни эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш ва миокард инфарктининг пайдо бўлишининг олдини олиш имкониятини беришини тушунтиришди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

11 май куни бошланғич синфлар учун дарс бўлмайди

Ўзбекистонда 2026 йил 11 май — душанба куни бошланғич синф ўқувчилари учун дарс машғулотлари ўтказилмайди. Бу тартиб 9 май...

Больше похожих статей