Шавкат Мирзиёев Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия Федерациясига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда. 

Давлатимиз раҳбарига Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов ҳамроҳлик қилди.

Кеча шу ерда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Президентимизга ушбу тадбир якунлари тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Ўзбекистон етакчиси Татаристоннинг етакчи корхоналари саноат маҳсулотлари ва технологиялари билан танишди.

Кўргазма доирасида Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашув бўлиб ўтди. Навбатдаги Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари форумида эришилган келишувларни, энг аввало, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари аттестациядан ўтказилади

Президентнинг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ–147-сон қарори асосида жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ҳамда...

Больше похожих статей