Саратонга қарши нанокапсула ишлаб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Россиялик олимлар хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда саратон касаллигини даволашнинг янги самарали усулини ишлаб чиқишди.

Улар нанокапсулалар – организмдаги хавфли ўсмаларни ўзлари топиб, уларни бартараф эта оладиган дори воситаларини яратишди.

Баъзи саратонга қарши дори воситалари ҳужайраларга кира олмайди, бошқалари эса тез эримайди. Бундай даволашнинг самарадорлиги одатда паст бўлади. Энди янги технология пайдо бўлди: дори тўғридан-тўғри ўсмага етказилади.

Капсула бир қатор афзалликларга эга. Белгиланган жойга таъсир ўтказиб, соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида бир нечта моддаларни битта капсулага киритиш мумкин, бу эса терапия таъсирини оширади.

Янги технология россиялик ва хитойлик олимлар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирда ҳужайралар устида синовлар олиб борилмоқда, кейин улар ҳайвонларга синаб кўрилади. Олимлар Россия фан жамғармаси грантига ариза топширишган. Агар ишланма самарали бўлиб чиқса, Россия ҳам, Хитой ҳам ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар беради mir24.tv.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон WIPOнинг яна бир халқаро шартномасига қўшилиш сари қадам ташлади

21 апрел куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectual Property Organization - WIPO)...

Больше похожих статей