Саида Мирзиёева АҚШда илм-фан ва бошқа соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШда илм-фан ва бошқа соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram даги каналида маълум қилди.

Улар қаторида Колумбия университетида Ўзбекистондан биринчи аёл-профессор Азиза Шоназарова, Висконсин университети катта илмий ходими Бекзод Ҳошимов, Гарвард университети катта илмий ходими Ботир Қобилов ҳам бор.

Саида Мирзиёева илм-фан ва бошқа соҳаларда юксак муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар йилдан йилга кўпайиб бораётганидан хурсандлигини билдирган.

“Йигит-қизларимиз меҳнати жаҳоннинг энг нуфузли таълим муассасаларида қандай эътироф этилаётганини кўриб, ғурурланаман. Ва ишонаманки, вақти келиб бу ёшларимиз юртимиз илм-фанини ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар”, — деб ёзади Мирзиёева.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саудия Арабистонидаги аэропортларга қилинган ҳужумлар фонида Намангандан учган самолёт Жиддага қўна олмади

10 октябрь куни «FlyOne Asia» авиакомпаниясининг Намангандан Жидда шаҳрига учиб кетаётган рейси Саудия Арабистони аэропортларига қилинган оммавий ҳужумлар сабабли...

Больше похожих статей