Иқтисодиёт тармоқлари ва бизнес учун энергия ресурслари нархи либераллаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,760участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш таклиф этиляпти.

Хусусан, 1– ва 2-гуруҳдаги электр энергияси истеъмолчилари (ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари)га 1 kWh учун 1 000 сўмгача (ҳозирда 450 сўм), қолган юридик шахслар учун 900 сўмгача (ҳозирда 450 сўм)деб белгиланиши мумкин.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўмгача (ҳозирда 660 сўм), бошқа ташкилотларга 1 500 сўмгача (ҳозирда 660 сўм) миқдорида белгилаш таклиф этилган.

Лойиҳада аҳоли учун электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолиши кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Minecraft” ўйинида ўзбек тили расман жорий этилди

Дунёда энг оммабоп видеоигрлардан бири бўлган Minecraft’нинг Java Edition версиясида ўзбек тилидаги расмий локализация ишга туширилди. Янги янгиланишга кўра, ўйин...

Больше похожих статей