Болалар учун музейларга бепул кириш тартибини белгилаш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасида белгиланган болалар ва ёшларда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга оид қоидаларни амалга ошириш мақсадида республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос иншоотларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилмоқда.

Ушбу киритилаётган меъёр мамлакатимиздаги музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, музейларда ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, буюк алломалар ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид, музей сара тўпламларидаги бой тарихий ва маданий меросимизни кенг тарғиб қилишга пухта замин яратади.

Ҳужжатга кўра, объектларга бепул кириш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Унга кўра республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болалар:

— ҳар йилнинг 2–8-центабр кунлари ўтказиладиган «Музейлар ҳафталиги» доирасида;

— ҳар ойнинг биринчи якшанбаси «Очиқ эшиклар куни» доирасида;

— ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари маданият муассасаларига бепул киритиладилар.

Бунда ташриф буюрувчи 18 ёшгача бўлган болалар тегишли объектлар кассасига туғилган саналарини тасдиқловчи паспорт ёки ИД карталарини тақдим этишлари лозим бўлади.

18-ёшгача бўлган ёш санъат ихлосмандлари маданият ўчоқларига гуруҳ бўлиб ёки якка тартибда ташриф буюришлари мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент БМТ-Ҳабитат раҳбари билан учрашди

Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари...

Больше похожих статей