Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми қарийб 5 баробарга ўсган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари (ТИФ ТН 01-24) савдосини таҳлил қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми сўнгги 5 йил ичида қарийб 5 баробарга ўсди ва 2022-йилда 40,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

2022-йилда Озарбайжон Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида 9-ўринни, импортида эса 33-ўринни эгаллади.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари иштирокида 2022-йилнинг июль ойида бўлиб ўтган биринчи йиғилишда Озарбайжон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”ни имзолаганди.

“Йўл харитаси”да мамлакатлар ўртасида тажриба алмашишнинг асосий йўналишлари ўз аксини топган: қишлоқ хўжалигини суғурталаш, рақамлаштириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ипакчилик соҳасида қўшма корхона ташкил этиш.

Фундук ва уруғсиз анор, пилла, пахта етиштириш каби йўналишларда ҳам яқин ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

2023-йилда Халқаро автомобиль транспорти (eTIR) тизими бўйича Тошкентдан Боку аэропортига қуритилган ва сархил меваларнинг биринчи электрон ташуви муваффақиятли амалга оширилди.

Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали ҳамкорликнинг давом этиши ҳар икки томонни ҳам қимматли билимлар ва илғор тажрибалар билан бойитиб, қишлоқ хўжалигининг маҳсулдорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, икки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Москалькова: Россия Ўзбекистон фуқароларидан 3 мингдан ортиғини ватанга юборишга тайёр

Россия Ўзбекистонга РФ ҳудудида судланган, аммо жазони ватанларида ўташни истаган 3 мингдан ортиқ фуқарони топширишга кўмаклашишга тайёр. Бу ҳақда...

Больше похожих статей