18.6 C
Узбекистан
Четверг, 18 сентября, 2025

Айрим импорт спорт товарларига божхона божида 50 фоизгача имтиёз берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди.

Ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари, ашёлари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлар ҳамда ускуналарни Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, олимпия ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича федерациялар таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинганда, божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.  Фракция аъзолари қонун лойиҳаси муҳокамасига партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини, таклиф ва тавсияларини билдирди. 

Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат ва нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига эришилишини алоҳида таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, лойиҳани маъқуллади. Деб ҳабар бермоқда UzA нашри.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×