Инчуан: Хитойда ресторанда газ портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Хитой шимоли-ғарбидаги барбекю ресторанида юз берган портлаш оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлган 9 киши ҳибсга олинди.  Маҳаллий вақт билан чоршанбага ўтар кечаси Инчуан шаҳрида содир бўлган портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Президент Си Цзин пин қутқарув ишларида “барча саъй-ҳаракатлар” ва портлашни тергов қилишга чақирди. Фуянг барбекю ресторанининг эгаси ҳибсга олинганлар орасида бўлган, дея хабар беради давлат матбуоти. Портлаш Хитойда уч кунлик “Aждаҳо қайиқлари” фестивали байрами арафасида, кўплаб оилалар ва дўстлар байрам дастурхонига йиғилган вақтда юз берди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида бир неча ўрта мактаб ўқувчилари ва нафақахўрлар ҳам бор. Ўлганлар сони ортиши кутилмоқда, камида етти киши яраланган, улардан бирининг аҳволи оғир, дея хабар бермоқда “Синхуа” ахборот агентлиги. Президент Си Цзинпин ярадорларни даволаш ва хавфсизлик чораларини кучайтиришда максимал саъй-ҳаракатларга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марказий Осиё ёшлари Тошкентда “ЕХҲТ модели — 2026” доирасида жамланди

2026 йил 27 апрелдан 1 майгача Тошкент шаҳрида Central Asian Model OSCE 2026 — ёшлар учун таълимий тадбир бўлиб...

Больше похожих статей