Суяк емирилиши касаллиги нега кўпаймоқда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир дунё аҳолисининг 20 фоизи таянч-ҳаракат тизими касалликларидан азият чекмоқда. Энг ёмони, бундай хасталиклар ногиронликни келтириб чиқарувчи омиллар орасида етакчи ўринда.

Хавотирли жиҳати, кейинги йилларда СOVID-19 асоратлари туфайли суяк бўғимлари емирилиши ташхиси қўйилган беморлар сони сезиларли даражада кўпамоқда. Шундай касалликлардан бири — асептик некроз.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов шу мавзудаги мулоҳаза ва хулосалари билан ўртоқлашди.

— Бу оғир касаллик тиббиётда сон суяги бошчасининг аваскуляр остеонекрози деб ҳам аталади, — дейди мутахассис. — У суяк тўқимасида қон оқими вақтинча ёки доимий бузилиши оқибатида юзага келади.

Соддароқ тушунтирсак, танамиздаги суяклар бир-биридан тоғай билан ажралиб туради. Юзалари бўғим пайлари билан мустаҳкамланган. Улар ҳаракат чоғида юзага келадиган ташқи зарбаларга қалқон бўлади.

Бўғимлар ички қавати эса махсус парда билан қопланган бўлиб, ўзидан суюқлик чиқариб туради ва шу туфайли бўғимлар эластиклиги ортади ҳамда ҳаракат-таянч вазифасини ўтайди.

Сон суяги бошчаси тананинг шу қисмидан ўтган битта артерия билан озиқланади. Агар унга қон бориши бузилса ёки тўхтаса, бўғимлар кислород ва бошқа ҳаётий зарур моддаларга тўйинмаслиги оқибатида некроз, яъни ҳужайра ва тўқималар нобуд бўлиши жараёни бошланади.

Некроз ўчоғи катталашгани сайин сон суяги бошчаси ўз мустаҳкамлигини йўқотиб, тана оғирлигига бардош беролмай қолади.

Бора-бора тананинг бу қисми шунчалик мўрт бўлиб қоладики, у жисмоний ҳаракатлар остида худди тухум пўчоғидек уқалана бошлайди. Сўнг чаноқ-сон бўғимида кучли оғриқлар юзага келиб, ҳаракат чекланади.

Касаллик шаклланиши турли омиллар билан боғлиқ. Тромбоз, тромбоэмболия, гормон воситалари, бўғимлар шикастланиши, спиртли ичимликлар шулар жумласидан. Қолаверса, асептик некроз оғир ревматик касалликлар ҳамда COVID-19 асорати сифатида ҳам шаклланиши мумкин.

Яъни пандемия даврида айрим беморлар белгиланган дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиши, айниқса, гормон препаратларини палапартиш қўллаши уларда аваскуляр остеонекроз пайдо бўлишига олиб келди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда автомобил савдоси жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган. Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.  Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган. Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган. Электромобиллар бозоридаги ҳолат Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Больше похожих статей