Бишкекда сув танқислиги сабабли ҳаммом ва бассейнлар вақтинча ёпилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Қирғизистон пойтахтида ҳаммомлар, автомобиль ювиш ва бассейнлар вақтинча ёпилди, дея хабар беради Kabar агентлиги. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ичимлик суви тақчиллиги сабабли мэр ўринбосари Жыргалбек Шамиралиев тегишли хизматлар билан биргаликда рейд ўтказяпти.

Текширув натижаларига кўра, кўп миқдорда сув ишлатадиган хусусий ванналар, автоювиш ва бассейнлар вақтинча ёпилди. Қайд этиш жоизки, ичимлик суви Бишкекка 37 та Орто-Алиш ва Ала-Арчин ер ости сув ҳавзаларидан келади.

Пойтахтни сув билан таъминловчи асосий манба Орто-Алиш сув омбори бўлиб, ичимлик сувининг 40 фоиздан ортиғи ундан олинади.2023 йил 2 июнь ҳолатига кўра, чуқурлиги 160-250 метр бўлган 334 та артезиан қудуқларидан фойдаланиляпти.

Сўнгги йилларда, айниқса, ёзда Бишкекда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси кучаймоқда.Бир киши бошига ўртача сув истеъмоли кунига 170 литрдан 410 литргача кўпайган, бу эса истеъмол миқдори 241 фоизга ошганини билдиради. Сув истеъмоли ортиб бораётганининг сабабларидан бири боғдорчилик учун ичимлик сувидан назоратсиз фойдаланишдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

29–30 апрель кунлари Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастури доирасида Тошкент шаҳрида...

Больше похожих статей