Сурхондарёдаги икки қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди 

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 31 май куни соат 05:11 да Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли аралаш моллар савдо дўконининг 2-қавати 85 квадрат метр майдонида ёнғин содир бўлган ва бинонинг шифт қисми ёнган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:14 да етиб бориб, ёнғин соат 05:19 да қуршаб олинган ва соат 06:40 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бинонинг 1-қавати ҳамда 200 квадрат метр жойи сақлаб қолинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар органлари масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб борган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей