-1.3 C
Узбекистан
Среда, 5 ноября, 2025

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади (ҳозир 350 мингта)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.

Қайд этилишича, 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади (ҳозир 350 минг).

Бунда, йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади.

Умуман, саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади.

Юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади.

️Шунингдек, келгуси йилларда:

  •  50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади;
  •  тадбиркорларга «тайёр бизнес» шаклида бино бериш мақсадида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади;
  •  ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади;
  • «Ай-ти» хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×