Германия малакали кадрлар танқислигига дуч келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Германияда ҳозирги иқтисодий ривожланиш нисбатан паст бўлишига қарамай, малакали кадрлар етишмаслиги рекорд даражага етди. Германия иқтисодиёти институти (IW) 16 апрель куни маълум қилишича, ўтган йили ГФРда ишсизлар орасида муносиб номзодлар йўқлиги сабабли 630 мингдан ортиқ иш ўрни бўш қолган. Бу 2010 йилдан буён кузатувларнинг бутун вақти учун энг юқори кўрсаткичдир.

Кадрлар тақчиллиги, айниқса, ижтимоий ёрдам, таълим ва тарбия соҳасида, шунингдек, қурилиш, архитектура ва муҳандислик тизимларида кучли бўлиб, ўртача ўнта ўриндан олтитаси бўш қолган. Табиий фанлар, география ва информатикада ҳам ўртачадан юқори танқислик кузатилди.

IW маълумотларига кўра, ўнта иш ўрнидан учтаси тижорат хизматлари, савдо, маркетинг, туризм соҳаларида тўлмаган. Шу билан бирга, экспертлар қайд этишича, бу ерда кадрлар етишмаслиги, шунингдек, COVID-19 пандемияси фонида саноат инқирозга учраганидан кейин кечикиш таъсири билан ҳам изоҳланади.

Ҳозир Германияда информатика, электротехника, қурилишни режалаштириш ва улар бажарилишини назорат қилиш бўйича олий маълумотли мутахассисларга айниқса талаб катта. Бу ерда, IW маълумотларига кўра, ўнта иш жойидан тўққизтаси бўш.

Экспертларга кўра, Германиянинг малакали мутахассислар етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларини иммиграциясиз ҳал қилиб бўлмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

​​Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

​​Президент кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш учун бир қатор устувор йўналишларга тўхталиб ўтди.  Биринчи йўналиш – инвесторлар учун ҳуқуқий кафолат...

Больше похожих статей