Қидирувдаги шахс университет ташкил этган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Фуқаро А.А. (фирибгарлик жинояти учун сиртдан айб эълон қилиниб, қидирувда бўлган) ва Ш.А. ўзаро тил бириктириб, 2022 йилда масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат университет ташкил этган.Улар ушбу муассасада ўқиш истагини билдирган 18 нафар фуқаронинг жами 152,9 миллион сўм маблағини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан Сурхондарё вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган

Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Х.М. Тожикистон Республикасида таҳсил олаётган 21 нафар талабанинг ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кўчириб бериш эвазига жами 15 минг 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Январда 22 мингдан ортиқ енгил авто ишлаб чиқарилди

2026 йил январь ойида Ўзбекистонда жами 22 099 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум...

Больше похожих статей