Дори воситалари ва тиббий буюмлар рақамли маркировкаланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими йўлга қўйилмоқда.

Бу борада 2022 йил 2 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, мажбурий рақамли маркировкалаш жараёни қандай амалга оширилади? Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят бўлинмаси бошлиғи Умар Алиев ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди.

– Маркировка – импорт қилинадиган товарнинг истеъмол упаковкасидаги ва (ёки) идишдаги матн, расмлар ёки маълумот берувчи белгилардир, – дейди Умар Алиев. – Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 февралдаги “Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, истеъмол упаковкасига (идишига) эга бўлган дори воситаларини (ТИФ ТН бўйича коди 3004) импорт қилиш давлат тилида мажбурий маркировка қилинган ҳолда амалга оширилади.

Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўйиладиган давлат тилидаги маркировкаси мавжуд бўлмаган тақдирда импорт қилинаётган дори воситаларини улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгандан кейин, божхона омборида сақлаш вақтида, гуруҳли упаковкага давлат тилидаги қистирмаларнинг тегишли бирликларини жойлаштириш йўли билан маркировка қилишга йўл қўйилади.

Дори воситалари маркировкасининг давлат тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори-дармонлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.

Амалдаги ҳужжатлар билан дори воситалари (субстанциялар бундан мустасно) ва тиббий буюмлар гуруҳларга бўлинишини назарда тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилинади.

Унга кўра, мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари, маҳсулотлар турлари қуйидагича белгиланди:

биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;

иккинчи гуруҳ — бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва доривор ангро — маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб;

учинчи гуруҳ — орфан дори воситалари (кам учрайдиган касалликларни даволаш учун) — 2023 йил 1 мартдан бошлаб;

тўртинчи гуруҳ — махсус рўйхатга киритилган импорт қилинган тиббий буюмлар — 2025 йил 1 февралдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланади.

Шунингдек, қарор билан, мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг идентификация кодлари рўйхати, дори воситалари ва тиббий буюмларни маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги, улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги белгиланган.

Навоий вилоятида 2 та дори воситаси ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Айни пайтда уларда молиявий муаммолар сабабли ишлаб чиқариш тўхтаб турибди. Ишлаб чиқариш бошланиши билан маркировкалашни йўлга қўйган ҳолда ишлаб чиқариш амалга оширилади. Дорихоналар эса 2Д сканерлар махсус маркировкалаш кодлари ўқийдиган махсус аппаратлар билан жиҳозланган.

Албатта, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш, қонуний айланишини таъминлашга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда автомобил савдоси жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган. Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.  Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган. Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган. Электромобиллар бозоридаги ҳолат Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Больше похожих статей