Француз багети ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Ташкилот қўмитаси якдиллик билан шундай қарорга келди, деб хабар қилади “Le Figaro” газетаси. Анъанавий нон Франциядан тақдим этилган уч номзод қадрият орасидан танланган бўлиб, Париж томи ва Бургундия вилоятида ўтказиладиган вино байрамидан устун келди.

Яъни, ЮНЕСКО француз маданияти ва маҳаллий новвойлар маҳорати рамзи сифатида багетни танлади.Газета маълумотига кўра, Францияда ҳар куни 16 миллионга яқин багет ишлаб чиқарилади. Бинобарин, “BBC” таъкидлаганидек, бугунги кунда мамлакатда, айниқса, ёшлар ушбу нонни кам истеъмол қилишяпти.

Улар кўпроқ пиширилган маҳсулотлардан тобора воз кечиб, дон маҳсулотларини афзал кўрган ҳолда соғлом турмуш тарзини танламоқда.

Аввалги йиллари ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига Бельгия пивоси, Неаполитан пиццаси ва тўлақонли кечки овқат — енгил ичимликдан бошланиб, ўткир ичимлик ва ширинлик билан якунланадиган француз гастрономик маданияти киритилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда польша қўшиқчиси Анна Герман хотирасига бағишланган V халқаро “Муҳаббат садоси” (“Эхо любви”) танлови старт олди

Бу йил афсонавий санъаткор 90 ёшга тўлган бўлар эди. Унинг беқиёс овози ва самимий ижроси ҳанузгача миллионлаб мухлислар қалбидан...

Больше похожих статей