- Advertisement -
Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари республика бўйича, шунингдек, шимол ҳудудида баъзи жойларда шамол 17-22 м/сгача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
14-16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёгингарчиликлар кутилмоқда. Шу билан бирга, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

