4.3 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 февраля, 2026

Самарқандда Туркий дунёнинг замонавий чақириқлар бўйича умумий ёндашувлари ишлаб чиқилиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Азим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри яна бир нуфузли халқаро тадбир – Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитига мезбонлик қилмоқда.

Пандемия оқибатлари ва замонавий таҳдидлар фонида тарихи ва маданияти муштарак бўлган туркий давлатларнинг ўзаро интеграция ва ҳамкорликка интилаётганлиги объектив зарурият ҳисобланади.

Мазкур ташкилот платформалари доирасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 30 дан ортиқ ташаббуснинг аксарияти амалиётга жорий этилган.

Самарқанд саммити минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли ҳисобланади. Яъни, Туркий давлатлар ташкилоти бугунги мураккаб давр чақириқларига бамаслаҳат умумий ёндашувларни ишлаб чиқишга қаратилган.

Албатта, мазкур мақсадлар БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келиб, бошқа минтақаларда тобора камёб бўлиб бораётган ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг мазкур ташкилотларга аъзо давлатлар ўртасида ривожланишига хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.

Якунда Самарқанд декларацияси ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бошқа муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Бекзод НАРИМАНОВ

Тошкент давлат юридик университети доценти 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Humoyun Sultonov Nigeriyada Devis kubogida g‘alaba qozondi

O‘zbekiston erkaklar terma jamoasi hozirda Nigeriyaning Lagos shahrida o‘tayotgan Devis kubogida ishtirok etmoqda. Jahon guruhi II pley-off bosqichi doirasidagi birinchi...

Больше похожих статей

×