12.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 февраля, 2026

Пандемияда вафот этган шифокор ва ҳамшираларнинг хотирасига атаб дарахт экиш акцияси ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг кириш қисми ёнида ташкил этилган Тиббиёт ходимлари хотираси хиёбонида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди.
Ҳар бир дарахт олдида пандемияда вафот этган шифокор ёки ҳамширанинг исми кўрсатилган кичик пешлавҳа ҳам ўрнатилди. Акция ташаббускори – Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси директори Татьяна Югайнинг айтишича, бу сафар жами 90 туп дарахт экилган бўлиб (қайрағоч, чинор, заранг, шумтол ва каталпалар), ўтган йилнинг кузида 60 туп дарахт ўтқазилган эди. Пандемия даврида жами 600 нафар тиббиёт ходими жонини фидо қилган, қолган 450 нафарининг хотирасига ҳам дарахтлар экилади.

Олмазор туман ҳокими ўринбосари Тўлқин Тешаев эса ҳокимлик бу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаб, кўчатларни харид қилишга ёрдам берганини, Ободонлаштириш хизмати ва Миллий гвардия ходимлари эса дарахтларни қадаш учун алоҳида ўралар қазиб берганини билдирди.

Дарахт экиш акциясида пойтахт аҳолиси ва тиббиёт ходимларининг қариндошлари, ҳамкасблари фаол иштирок этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда 32 та бинолар ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланган

Маълум қилинишича, текширувлар давомида биноларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича белгиланган талабларга қай даражада жавоб бериши ўрганилмоқда. Шу кунга қадар пойтахт...

Больше похожих статей

×