Қорадори – 2022”: томорқалардаги заҳри қотиллар фош этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори – 2022” тадбирлари чоғида заҳри қотил етиштираётган ёки уни сақлаётган шахслар аниқланиб, тегишли чора кўрилмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан хабар қилишларича, Бойсун тумани ички ишлар бўлими ходимлари ўтказган ана шундай тадбирда Б.Сарвигулнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи кўздан кечирилган.

Буни қарангки, унинг томорқасида 173 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани аниқланган. Келгусида кимларнингдир ҳаётини издан чиқариши мумкин бўлган заҳри қотил жойида ўрилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Денов тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари навбатдаги “Қорадори – 2022” тезкор профилактик тадбирида Катта қарши маҳалласида яшайдиган Ш.Зиёданинг томорқасидаги иссиқхонада 4 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирилаётганини аниқлаган. Бу ҳолат ҳам холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган. 

Олтинсой туманида яшайдиган С.Собит эса томорқасида етиштираётган “наша” гиёҳвандлик моддаси ўсимлигидан “сархуш” бўлиб турганида ички ишлар идораси ходимларининг қўлига тушиб қолди. Унинг уйи ҳамда ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда ҳовлисидан 36 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги топилган ва 15,11 грамм “наша” гиёҳвандлик моддаси уруғлари борлиги аниқланиб, проссецуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей