14.4 C
Узбекистан
Среда, 4 февраля, 2026

«Тошкент-Самара» йўналишида йўловчи ташувчи поездлар ишга туширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия Федерацияси билан йўловчи поездларнинг ҳаракати қайта тикланадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ хабар берди.

Жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб 5/6-сонли “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида йўловчи поездининг ҳаракатланиши бошланади. 5/6-сонли ушбу йўналиш поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да Тошкент «Марказий» темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россия Федерациясининг «Самара» темир йўл вокзалига етиб боради.

Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, Тошкент «Марказий» вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келади.

Маълумот учун, Тошкентдан Самарагача темир йўл орқали бўлган масофа 2271 километрни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади. 5/6-сонли “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида йўловчи поезди 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 плацкарт ва вагон-ресторан.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги халқаро форумда аёллар етакчилиги ҳақида сўзлади

Бугун Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофотини топшириш маросими доирасида юқори даражадаги глобал...

Больше похожих статей

×