-0.1 C
Узбекистан
Среда, 5 ноября, 2025

Давлат харидлари билан боғлиқ тартиб-таомиллар белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 йилдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сон қарори қабул қилинди.

Низомда қуйидаги тушунчалар назарда тутилган: аванс тўлови, закалат, давлат буюртмачиси, давлат харидларининг режа-жадвали, давлат харидларининг электрон тизими ва бошқалар.

Шунингдек, Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат харидларини электрон шаклда ўтказишнинг умумий қоидалари ва шартлари;
  • харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳамда давлат харидларини ўтказиш мезонлари ва тартиблари;
  • бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддатлари;
  • энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида иштирокчиларнинг асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши тўғрисидаги талаб;
  • ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари;
  • тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби;
  • давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш қоидалари.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2022 йилдан кучга кирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×