Санъат арбоби Жўра Маҳмудов 80 ёшида вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Санъат арбоби Жўра Маҳмудов 80 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор, театр режиссори, педагог Жўра Маҳмудов оламдан ўтди — дея хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Жўра Маҳмудов  фаолияти давомида «Она»,«Қиёмат қарз», «Инсонликка номзод», «Оғриқ тишлар», «Сохта оқсуяк», «Қаердасан, жон болам», «Қирол Лир»  ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган. Ҳар бир спектаклни бадиий-ғоявий юксаклиги, таъсир кучини оширишда тасвирий, мусиқий, техник воситалардан унумли фойдаланган.

Қолаверса, Жўра Маҳмудов «Адолат куни», «Овсинлар», «Садоқат» каби саҳна асарлари, «Осмондан танга ёққан кун», «Томчи», «Алпомиш», «Иккивой ва Бешвой» каби кичик томошабинларга бағишланган эртак-пьесаларнинг ҳам муаллифи ҳисобланади.

У 1983—1994 йиллар Сирдарё театрларида бош режиссёр, 1994—1997 йиллар Маданият ишлари вазирлигида етакчи мутахассис, 1997— 2002 йиллар Ёш томошабинлар театрида режиссёр сифатида фаолият юритган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда сунъий музликлар яратиш ва иқлимга мос боғдорчиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси делегацияси Жиззах вилоятига ташриф буюриб, иқлим ўзгаришига мос...

Больше похожих статей