Масъулиятли кредитлар ажратилиш тартиби

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий банк бошқаруви томонидан тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятида жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари ва микроқарзлар ажратиш билан боғлиқ муносабатларда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди.

Унда молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар учун:

▪️ кредит шартномасини имзолашдан олдин, имзолаш вақтида ва ундан кейин маълумотларни аниқ ва тўлиқ тарзда ошкор қилиш;
▪️ мижозларга ахлоқий ва адолатли муносабатда бўлиш;
▪️ хатоларни самарали тузатиш, шикоятларни кўриб чиқиш ва низоларни ҳал этиш бўйича мурожаат қилиш механизмларини таъминлаш билан боғлиқ асосий ёндашувлар мавжуд.

Масъулиятли кредитлаш тамойиллари қарз олувчининг истеъмол кредити ва микроқарз олишда оқилона ва асосли қарор қабул қилиши учун кредиторга кўрсатилаётган кредит ва микроқарз хизматларига доир маълумотларни шаффоф тарзда қарз олувчига тақдим этиш масъулиятини юклайди.

Масъулиятли кредитлаш тамойилларининг қабул қилиниши тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан кредитлар ажратишда қарз олувчиларга адолатсиз ва оғир шартларни белгилашга ёки уларнинг қарз юкини купайишини олдини олишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Марказий Осиёнинг ядровий хавфсизлиги масалаларига бағишланган экспертлар муҳокамаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 июнь куни пойтахтда Марказий Осиёнинг ядро қуролидан холи зонаси бўйича Тошкент мулоқоти доирасида «Марказий Осиёнинг хавфсиз...

Больше похожих статей