0.7 C
Узбекистан
Пятница, 6 февраля, 2026

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари минтақа хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, хабар беради Ўзбекистон Республикаси президенти ахборот хизмати.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, минтақадаги вазият, шу жумладан қўшни Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашдилар.

Икки мамлакат етакчилари ҳозирги воқеаларнинг иштирокчиси бўлган томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирдилар.

Давлат раҳбарлари минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бундан буён ҳам биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қаратишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани сабабли олти туманда жойлашган етти та бино вақтинча ёпилди

Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бўйича ўтказилган текширувлар якунларига кўра, инсонлар ҳаётига хавф туғдирадиган қўпол қоидабузарликлар аниқланган етти та бино ва...

Больше похожих статей

×