Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда.

Жорий йил декабрь ойидан “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона – Сўх йўналишида соат 10:00да ва Сўх – Фарғона йўналишида соат 12:00да бажарилиши режалаштирилган. Авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.

Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон  ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев онкологик ва гематологик тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, паллиатив хизматни ривожлантириш ҳамда давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий...

Больше похожих статей