“Ходимлар карьерасини бошқариш бўйича замонавий ёндошувлар” мавзусидаги HRD Методик кенгаши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси қошида тижорат банклари, лизинг ва суғурта компаниялари Инсон ресурсларини бошқариш бошқармалари раҳбарларидан иборат бўлган HRD Методик Кенгаши ташкил этилган бўлиб, мазкур Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Кенгаш йиғилишида республикамиздаги 32 та тижорат банклари, 28 та суғурта компаниялари ва 45 та лизинг компанияларининг Инсон ресурсларини бошқариш бошқармалари раҳбарлари иштирок этдилар. Шунингдек, академия МВА тингловчилари учун мазкур йиғилиш жараёнини YouTube интернет тармоғи орқали кузатиш имконияти яратилди.  

Кенгаш йиғилишининг биринчи қисмида кадрлар соҳасидаги халқаро эксперт, Қозоғистоннинг JysanBank HR-директори, Академия фахрий профессори Анна Владимировна Тимофеева “Ходимлар карьерасини бошқариш бўйича замонавий ёндашувлар” мавзусидаги маърузаси билан онлайн тарзда иштирок этди. Маъруза давомида бошқарувда кадрларнинг тўғри танланиши,  раҳбар кадрларга нисбатан креатив ёндашувлар, ходимларнинг бошқариш самарадорлигига таъсир этувчи омиллардан тўғри ва самарали фойдаланиш ҳақида фикр юритилди, маъруза юзасидан иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди. Қизиқарли ўтган муҳокамалардан сўнг HRD Методик Кенгашининг йиғилишларини мунтазам равишда ҳар ойнинг иккинчи пайшанба куни ўтказилиши бўйича келишилди.

Кенгаш йиғилиши давомида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви Академиясининг корпоратив бошқарув Олий мактаби ва Банк-молия академияси ҳамкорлигида «Евроменеджмент» мутахассислиги бўйича Германия дастурига мувофиқ бизнес мактаблари ассоциацияси (АМВА) томонидан аккредитация қилинган Германия ва Россия дипломларига эга магистр даражасини олиш учун қўшма таълим дастури юзасидан тақдимот ўтказилди.

Банк-молия академияси ректори Т.Д.Ядгаров мазкур қўшма таълим дастурининг истиқболлари ва афзалликлари ҳақида айтиб ўтди. Корпоратив бошқарув Олий мактаби Россиянинг илғор олий таълим муассасаларидан бўлиб, энг яхши ўнта таълим муассасалари қаторидан ўрин олган. Ушбу олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилиш Банк-молия академиясига таълим хизматларининг халқаро бозорига чиқиш, қўшни давлатлардан талабаларни жалб қилиш ва Тошкентда жаҳон даражасида таълим бериш имконини беради. 

Қўшма дастур доирасида таълим олиш имкониятига эга бўлган тингловчилар, Германия дастурига мувофиқ бизнес мактаблари ассоциацияси (АМВА) томонидан аккредитация қилинган Германия ва Россия дипломларига эга магистр даражасини олиш имкониятига эга бўладилар.

Бундан ташқари, Корпоратив бошқарув Олий мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон таълим хизматлари бозорида ўхшаши йўқ бизнес бошқаруви доктори DBA таълим дастури очилмоқда.

Ушбу қўшма таълим дастурлари замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, юксак билимли, республиканинг илм-фан, иқтисод, ижтимоий соҳаларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган, мустақил фикрлай оладиган, юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш мақсадига қаратилган.

Кенгаш йиғилиши охирида ташриф буюрган меҳмонлар ва Оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей