Хабарингиз бор, асосий сайловлар орасидаги 5 йиллик муддатда айрим депутатлик ўринлари бўшаб қолади ва бу ўринларга партиялар номзодлари ўртасида яна қайта сайловлар ўтказилади.
Шундай сайловлардан бири кеча Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига 26-Жарқўрғон округидан депутат сайловида бўлиб ўтган. Сайлов қонунчилигиа кўра, сайлов куни барча жараёнларни, шу жумладан, овоз санашни ҳам 5 та партиядан кузатувчилар, ОАВ ходимлари, жамоатчилик вакиллари кузатиб туришади.
Бугун Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевнинг телеграм каналида мана бу видео ва унга шарҳ жойлаштирилди. Уни тўлалигича берамиз.
“Сайлов комиссияси аъзоси: «Депутат бўлмай ўлларинг!»
Партия кузатувчиларига қўполлик қилаётган ва депутатларга ўлим йўллаётган ҳолат кеча Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига 26-Жарқўрғон округидан депутат сайловида бўлиб ўтган.
Бу бошланиши...
Ана сайлов!”
Маҳаллий кенгаш депутатини оддийгина сайлов участкаси раиси шу аҳволда камералар олдида таҳқирласа, бу сайловларга қандай баҳо бериш мумкин?
Яна депутатлар нега 5 йил жим ўтиради, деймиз. Нима қилсин уни сайлов комиссиясидаги кузатувчи мақоми “бир тийин“га олинмаганидан, тумандаги катта “наханг”лар олдида, албатта, обрўйи “чақа”лик бўлади-да.
Олдинда эса муҳим сиёсий воқеа – Президент сайловлари…
Ижтимоий тармоқларда Марказий сайлов комиссияси бу вазиятни ўрганиб, муносабат билдиришидан умидвормиз.

