9.8 C
Узбекистан
Суббота, 15 ноября, 2025

Яна нега депутатлар ишламайди, дейсиз, қандай ишласин..? Обрўси «чақалик»-ку…

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,900участниковПодписаться
- Advertisement -

Хабарингиз бор, асосий сайловлар орасидаги 5 йиллик муддатда айрим депутатлик ўринлари бўшаб қолади ва бу ўринларга партиялар номзодлари ўртасида яна қайта сайловлар ўтказилади.

Шундай сайловлардан бири кеча Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига 26-Жарқўрғон округидан депутат сайловида бўлиб ўтган.  Сайлов қонунчилигиа кўра, сайлов куни барча жараёнларни, шу жумладан, овоз санашни ҳам 5 та партиядан кузатувчилар, ОАВ ходимлари, жамоатчилик вакиллари кузатиб туришади.

Бугун Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевнинг телеграм каналида мана бу видео ва унга шарҳ жойлаштирилди. Уни тўлалигича берамиз.

“Сайлов комиссияси аъзоси: «Депутат бўлмай ўлларинг!»

Партия кузатувчиларига қўполлик қилаётган ва депутатларга ўлим йўллаётган ҳолат кеча Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига 26-Жарқўрғон округидан депутат сайловида бўлиб ўтган.

Бу бошланиши...

Ана сайлов!”

Маҳаллий кенгаш депутатини оддийгина сайлов участкаси раиси шу аҳволда камералар олдида таҳқирласа, бу сайловларга қандай баҳо бериш мумкин?

Яна депутатлар нега 5 йил жим ўтиради, деймиз. Нима қилсин уни сайлов комиссиясидаги кузатувчи мақоми “бир тийин“га олинмаганидан, тумандаги катта “наханг”лар олдида, албатта, обрўйи “чақа”лик бўлади-да.

Олдинда эса муҳим сиёсий воқеа – Президент сайловлари…

Ижтимоий тармоқларда Марказий сайлов комиссияси бу вазиятни ўрганиб, муносабат билдиришидан умидвормиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аэропортида учиб келувчилар залида E-Gate тизими жорий этилди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келувчилар залида автоматлаштирилган паспорт назорати тизими — E-Gate ишга туширилди. Янги зона Ўзбекистон Республикаси фуқаролари...

Больше похожих статей

×