Наманганда маст аёлни судраганлар ва аёлнинг ўзига жазо берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввалроқ, Наманган вилояти Чортоқ шаҳридаги бозорда жанжал қилган аёлни бир неча эркак сочидан ушлаб, судрагани ҳақида хабар бергандик.   

Вилоят ИИБ аёл автошоҳбекатда ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтаргани ва ҳудуддаги дўкон ва бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, дўконларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказганини маълум қилганди. 

Наманган ИИБ Ахборот хизмати ҳолат иштирокчиларига жазо тайинланганини маълум қилди.  

Унга кўра, Х. Ю. (сомсапаз)га нисбатан МЖтКнинг 52-моддаси, 2-қисми билан жарима жазоси тайинланди. 

Д. С. ва А. С. (аёлни сочидан тортиб тинчлантиришга уринганлар)га МЖтКнинг 52-моддаси, 2-қисми билан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. 

А. Т.(видеони ижтимоий тармоқларда тарқатган)га нисбатан МЖтКнинг 1891-моддаси билан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. 

Маст ҳолда жанжал кўтариб, ҳудуддаги буюмлар ва объектларга зарар етказган аёлга эса 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖЧ-2026: Мухаммад Салах голи Миср терма жамоасига Янги Зеландия устидан ғалаба келтирди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг G гуруҳида Миср терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйинда ғалабага эришди. Ванкуверда бўлиб...

Больше похожих статей