Ўзбекистонда радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилиши бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,610участниковПодписаться
- Advertisement -

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, онлайн-аукционлар Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган Регламент асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилмоқда.

Объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Лотнинг жой дислокацияси, ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.

Ҳозирда:

•  Хоразм вилояти, Боғот туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;

•  Хоразм вилояти, Хива шаҳрида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;

•  Наманган вилояти, Косонсой туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 1 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Қайд этилишича, яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу каби ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Қайд этилганидек, Ўзбекистон аҳолиси сони 38...

Больше похожих статей