Иш ҳафтасининг охирида Ўзбекистонга илиқ ҳаво қайтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет хабарига кўра, 15 март куни республика ҳудуди антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида ҳаво ҳарорати +3…+8 даражагача кўтарилади.

16 ва 17 март кунлари антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан секин ортга чекинади, кечалари бироз совуқ сақланиб туради, кундуз эса аста-секин исийди ва чоршанба куни кундузги ҳарорат +9…+14 даражагача бўлади.

Ҳудудларнинг кўп қисмида ушбу кунларда ёғингарчилик кузатилмайди. Фақат Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади.

Ҳаво ҳарорати айниқса кундузи кескин кўтарилади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат кундузи +20…+25, жанубда эса +27 даражагача етади.

Қайд этилишича, 15-19 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

11 май куни бошланғич синфлар учун дарс бўлмайди

Ўзбекистонда 2026 йил 11 май — душанба куни бошланғич синф ўқувчилари учун дарс машғулотлари ўтказилмайди. Бу тартиб 9 май...

Больше похожих статей