Қўқонда чиқинди кўп ташланадиган марказий кўчаларга видеокамералар ўрнатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Қўқон шаҳрида аҳоли томонидан чиқинди ташланаётган марказий кўчаларга видеокамералар ўрнатилди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан видеокузатув камералари материаллари асосида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқароларни жаримага тортиш тартиби жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан шу йилнинг 26 февраль куни олиб борилган тунги рейд давомида 11 нафар фуқароларга жарима ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан бошлаб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг ўн беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши маълум қилинганди.

Шунингдек, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар миқдори оширилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра,...

Больше похожих статей