Метан ва бензин йил бошидан буён 5 фоизга қимматлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Метан ва бензин йил бошидан буён 5 фоизга қимматлаган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси 2021 йил февраль ойи учун Ўзбекистон истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақидаги нашрида маълум қилди.

Давстатқўм маълумотига кўра, жорий йилнинг февраль ойида метан (4,8 фоиз) ва бензиннинг (2,7 %) салмоқли даражада ошиши кузатилган.

Шунингдек, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 1,5 фоизга, ташиш хизматлари 0,8 фоизга шунингдек, автомобилда йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари 0,5 фоизга ошган.   

Ушбу фонда пропан нархларининг 7,9 фоизга пасайиши қайд этилди. 

2021 йилнинг январь-февраль ойларида метан (5,0 %) ва бензин (4,9 %), йиллик нисбатда эса, халқаро йўловчи ҳаво транспорти хизматлари ва пропан (1,3 баробар) нархларининг ошиши яққол намоён бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра,...

Больше похожих статей