18.9 C
Узбекистан
Четверг, 11 сентября, 2025

Мўмина қизларимиз ўз ҳаёси билан гўзалдир!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу омонат дунёда меҳмонмиз. Илло, шу беш кунлик дунёда яхши яшаб, яхши ҳаёт кечирамиз. Яхши инсонлар суҳбатидан баҳраманд бўламиз. Аммо мен яқинда бир ходисанинг гувоҳи бўлдим. Ишга келар чоғимда бекатдан афтобусга чиқдим ва ўриндиққа ўтирдим. Икки бекат юргач. Бир ёш қиз афтобусга чиқиб ёнимга ўтирди. Ўтирганларнинг ҳаммасини кўзи шу қизга қаратилган. Тўғриси уялиб кетдим. Жуда тор ва калта кўйлак кийиб олган бу қиз ғазабимни қўзғатди. Секин қулоғига шибшитдим.

  • Синглим, бу нимаси бу кўйлакда баданингиз кўриниб турибди, уят эмасми, аҳир кўз зиноси деган гаплар бор, десам менга қараб,
  • Сиз ўзингизни фаришта деб ўйлаяпсизми? Мени кийинишим билан нима ишиз бор, деб оғзидан бўлмағур гаплар чиқиб кетди. Ман чидай олмадим ва синглим ҳозир қаттиқ аразлашиб қоламиз тушинг афтобусдан деган ҳам эдим менга бақириб кетди. Ўриндиқда ўтирган бошқалар ҳам бизни кузатиб ўтиришган эди. Ҳамманинг ғазаби келди чоғи у қизга бақириб тушуриб юборди. Мани фақат бир нарса ўйлантиради ва қаттиқ азоб беради, нима учун қизларимиз шу куйга тушиб боряпти. Ҳаё деган нарсани унитиб қўйишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шўъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа Илаҳа Иллаллоҳ» демоқлик ва энг кичиги, йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё, иймоннинг шўъбасидир», дедилар» Муслим ривоят қилган.
Аммо ҳадиси шарифда, энг олий ва энг қуйи шўъбалардан кейин «Ҳаё»ни алоҳида таъкидлаб «Ҳаё иймоннинг шўъбасидир» дейилиши бежиз бўлмаса керак.
Чунки, ҳаё иймоннинг энг ажойиб кўринишларидан биридир. Ҳаё инсонни доимо яхшилик қилишга, ёмонликдан четланишга чорловчи ажойиб сифатдир.
Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўлтирган эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири халқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин: «Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми? Улардан бири, Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди. Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довудгина ривоят қилмаган.
«Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди».
Бу халқанинг орқасига бориб ўтирган одам. У ўзини одамлар орасига уришдан ҳаё қилди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳам уни савобсиз қолдиришдан ҳаё қилди. Унга қилганига яраша муомала қилди.
Шундай экан азизларим, мен ҳам насиҳат қиладиган ёшда бўлмасамда аммо, бир нарсани яхши тушунаман ва бир мақолга амал қиламан: яъни, “ бир болага етти маҳалла ота-онадир” дейишган. Бизнинг мўмина қизларимиз ўз ҳаёси билан гўзалдир!

Лобар МИРЗО
nuz.uz муҳбири

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×