23.7 C
Узбекистан
Среда, 10 сентября, 2025

Офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатни тиклашда тўлов ундирилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,750участниковПодписаться
- Advertisement -

“Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4871, 22.10.2020 й). Бу ҳақида хуқуқий ахборот ижтимоий канали хабар қилмоқда.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон ва хорижий давлатда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (офатлар) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда улар давлат божи ва йиғимлардан озод қилинади.

Офатлар юз берганлигини тасдиқлаш, зарурат бўлганда, ҳужжатни тиклаш ваколати бўлган давлат органининг сўровига асосан:

👉 Ўзбекистон ҳудудида – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бериладиган маълумотнома асосида;

👉 Хорижий давлатлар ҳудудида – хорижий давлат ваколатли идоралари томонидан берилган ва легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ расмийлаштирилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида офатлар юз берганлиги оқибатида ҳужжатларни тиклаганлик учун ундирилмаган тўловлар, мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахслар (ташкилотлар) мавжуд бўлса, кейинчалик улардан регресс тартибида ундирилади.

Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз ҳужжатлар йўқотилса ёки яроқсиз ҳолга келса, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×