-3.4 C
Узбекистан
Пятница, 23 января, 2026

Россия ғалаба байрамига катта тайёргарлик кўрмоқда.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия ҳукумати ҳарбий парадни ўтказишнинг бир нечта вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги ва президент маъмуриятига яқин манбаларга таяниб РБК нашри хабар берди.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 9 май куни ўтказиладиган парад коронавирус пандемияси сабабли кузга кўчирилиши ёки томошабинларсиз ўтказилиши мумкин.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ғалаба паради ўтказилиши бўйича ҳеч қандай ўзгаришлар қабул қилинмагани, бироқ вазият кузатилаётганини айтган.

Коронавирус пандемиясига қарамай, Москва вилоятида парадга тайёргарлик кетмоқда.

Парадга кўплаб давлатлар етакчилари таклиф қилинган. Песковнинг маълум қилишича, уларнинг парадга келишига тайёргарлик давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тўққиз нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Дубайда оғир жазо тайинланди

Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ахрор Бурхонов Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг судланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан аниқлик киритди ва...

Больше похожих статей

×