24.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

Наманганда экстремистик ғояларни тарғиб қилган виртуал гуруҳ етакчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. С.М. ижтимоий тармоқлар орқали деструктив кучлар таъсирига тушиб қолган ва натижада «Telegram» мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган. Гуруҳга Наманган шаҳрида яшовчи, 1986-1995 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар шахс аъзо бўлган.

Ўз навбатида, С.М. гуруҳга террористик ва экстремистик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Содиқ Самарқандий», «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллоҳ Бухорий», «Маҳмуд Абдулмўмин», «Абу Салоҳ»ларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» тўғрисидаги маърузаларини жойлаб, гуруҳ аъзоларини Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилишга даъват қилган.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×