Жиззахда икки эркак танишини ўлдириб, ёқиб юборди

0
48

ИИВ хабарига кўра, Жиззахда 1965 йилда туғилган фуқарони ўлдирган икки шахс қўлга олинди.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, 56 ёшли марҳум икки нафар таниши билан спиртли ичимлик истеъмол қилганида ўзаро жанжал келиб чиқади. Танишлари уни катта гапиргани учун кимсасиз жойда дўппослаб ўлдиради. Жиноят изларини йўқотиш учун жасадни ёқиб юборади.

ИИВ ходимлари айбдорларнинг шахсини улар дўконга кирган вақтида сақланиб қолган кузатув камералари қайдларини кўриш орқали топган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь