Қизни турмушга чиқишга мажбурлаган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

0
179

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти, Денов туман ИИО ФМБ бошлиғи номига 20 ёшли Суғдиёна Х. ариза билан мурожаат қилиб, 28 ёшли А.Р. ва икки нафар номаълум шахсларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Аниқланишича, 4 март куни тахминан соат 10:30 да 28 ёшли А.Р. ва яна 2 нафар фуқаро С.Х.ни куч ишлатиб Spark автомобилига чиқаришган. А. Р. фуқаро С.Х.га унга турмушга чиқишга рози бўлса, уйига олиб бориб қўйишини айтган.

Шундан сўнг, С.Х. қочиб кетиш мақсадида, турмушга чиқишга розилик бериб, ота-онасини ҳам рози қилишга ваъда берган ва А.Р.дан қочиб кетган.

Дастлабки тергов давомида, А.Р. фуқаро С.Х.ни у эрга тегиб кетмаслиги учун олиб қочганлигини, унинг шериклари 25 ёшли З.С. ва 18 ёшли А.Э. эканликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, мазкур жиноятни содир этган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь