4.6 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

«Ўзбекистон-Озарбайжон: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Озарбайжон Республикаси Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази билан ҳамкорликда «Ўзбекистон-Озарбайжон: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. Унда икки мамлакатдаги халқаро муносабатлар, иқтисодиёт йўналишларда фаолият олиб бораётган илмий тадқиқот институтлари, таҳлил марказларининг вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори, и.ф.д. Умид Обидхўжаев чиқиш қилиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ҳақида тўхталди.

МҲТИ директори шу ўринда савдо-иқтисодий алоқаларнинг бугунги даражаси, шунингдек, ишлаб чиқариш имкониятларини эътиборга олган ҳолда ҳамкорликнинг бундан кейинги ривожида учта муҳим истиқболли йўналиш ҳақида тўхталиб ўтди. Уларнинг сирасига қишлоқ хўжалиги, туризм ва банк секторини киритиш мумкин.

  1. Қишлоқ хўжалиги. Озарбайжон пахта хомашёсини қайта ишлаш борасида катта имкониятларга эга. Мамлакатда ҳар йили камида 270 минг тонна пахта хомашёси ишлаб чиқарилади. Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам бу йўналишда катта тажрибага эга. Шу боис пахта-тўқимачилик қўшма кластерларининг ташкил этилиши Озарбайжонда пахтачиликнинг, Ўзбекистонда эса қайта ишловчи корхоналар хомашё базасининг ривожланишига туртки бериши мумкин.

Шу билан бирга қишлоқ хўжалигининг ривожланишини ер ислоҳотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу борада Озарбайжоннинг муваффақиятли тажрибасини ўрганиш, ер участкалари бозорини ташкил этиш ва тартибга солиш ер билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштиришда ёрдам беради.

  1. Туризм. Жорий йилнинг 2-3 май кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Бокуда ўтказилган форумида туризм соҳасдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид масалалар муҳокама қилинганди. Бу йўналишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун туризм соҳасида сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, меҳмонхона бизнеси учун кадрларни тайёрлаш, сайёҳларни жалб қилиш, экофермаларни ташкил этиш, экотуризмни ривожлантириш борасида билим ва тажриба алмашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадга мувофиқ.
  2. Банк сектори. 2023-йилда Тошкентда ўтказилган форумда қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма инвестицион фондни ташкил этиш ҳақидаги битим имзоланганди. Унинг самарали фаолият юритиши минтақалараро банк тузилмасининг мавжуд бўлишини талаб қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда Озарбайжон банки филиалининг очилиши икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин эди. Биринчидан, бу икки мамлакатда бизнес юритувчи компаниялар учун молиявий операцияларни осонлаштиради, иккинчидан, товар айланмасининг ўсишини тезлаштиради, учинчидан, икки мамлакатга ҳам эркин капитални жалб қилиш имкониятларини оширади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×