- Advertisement -
Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Президент Матбуот котиби хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тадбир иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Битимнинг имзоланиш маросими муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам ўз мурожаатларини йўллади.