33.9 C
Узбекистан
Пятница, 5 сентября, 2025

БМТнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,740участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенат раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори вазифасини бажарувчи Консуело Видал Брюс билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалаларини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ва давлат раҳбари томонидан халқаро майдонда илгари сурилган ташаббуслар БМТ томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Бу, ўз навбатида, ушбу нуфузли тузилма билан муносабатлар изчиллик касб этаётганини англатади.

Консуело Видал Брюс хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолаб, республикамизнинг БМТ билан ҳамкорлиги янги босқичда ривожланаётганини таъкидлади.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида тизимли мулоқотни давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, умуман ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мирзиёев қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича тақдимот билан танишди

4 сентябрь куни давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент...

Больше похожих статей

×