17.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди.

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (Миллий марказ) этиб қайта ташкил этилди.

Республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш, Миллий марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Миллий марказ давлат комиссияси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган миллий дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×