6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Президент Россия ҳукумат раиси ўринбосарини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Музокаралар аввалида Ҳукумат Раиси ўринбосари Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 5-7 октябрь кунлари Россияга расмий ташрифи якунида савдо-иқтисодий ҳамкорлик  бўйича эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 6,6 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2023 йилда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, ҳудудлар, таълим ва тиббиёт форумларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Ўзаро савдонинг ўсиш суръатларини давом эттириш, кооперация лойиҳаларини, шу жумладан жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида учинчи бор ўтказиладиган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси негизида янада илгари суриш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×