21.4 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ташриф дастурида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп. Биринчиси “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.

Бу улкан мажмуа иқтисодий контрастнинг ёрқин мисоли. 2016 йилгача бу ер ташландиқ жой эди. Давлатимиз раҳбари тадбиркорларга берган руҳ ва мадад натижасида бу ерда босқичма-босқич янги бинолар қурилиб, 2022 йил августда ишга туширилди. Бугунги кунда 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ «занжир» ташкил этилган.

Хусусан, кластер тизимида Андижон вилоятининг Улуғнор ва Жалақудуқ туманлари ҳамда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 11 минг 200 гектар майдонда пахта етиштирилади. Шундан 2 700 гектарда томчилаб суғориш йўлга қўйилган.

Асакадаги корхонага Швейцария, Италия, Туркия, Германия, Япониядан ускуналар келтириб ўрнатилган. У йилига 11 минг тонна ип-калава, 8 минг тонна момиқ ва трикотаж мато, 12 минг тонна ип ва матони бўяш, 6 минг тонна тайёр трикотаж ва сочиқ ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 3 минг 200 киши ишламоқда.

Корхонада хорижий ҳамкорлар талабига асосан сифат назорати, касб ўргатиш маркази ташкил этилган. Бўёқ цехидан чиққан сувни тозалаш иншооти ҳам ишга туширилган.

Умуман, кластер томонидан 102 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, йиллик 50 миллион долларлик экспорт қуввати яратилган. Бундан 7 йил олдинги ҳолат билан солиштирганда даромад,  иқтисодий манфаатдорликдаги фарқ ер билан осмонча.

Келгуси йилларда кластер томонидан Улуғнор туманида 70 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш заводи,  тикув-трикотаж ва пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилиниши режалаштирилган. Уларда яна 1 минг 600 дан зиёд иш ўрни очилади.

Шу ерда Андижон вилояти мисолида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш концепцияси бўйича ахборот берилди. Қайд этилганидек, ишлаб чиқариш таннархи 15 фоизга қисқартирилади, 65 фоиз қўшилган қиймат яратилади. Дизайнер ва технологлар мактаби ташкил этилади. Нуфузли брендлар ва ритейлерлар жалб этилиб, тармоқ корхоналари экспорти 800 миллион долларга етказилади. 

Давлатимиз раҳбари кластер билан фермерлар ўртасидаги муносабатларда манфаатдорликни ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

— Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини ривожлантираяпмиз. Мақсадимиз — ерга нисбатан эътиборни, маҳсулот етиштирадиганлар манфаатини кучайтириш. Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент корхонада ишлаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Уларнинг айримлари ўз туманида юқори маошли иш пайдо бўлгани учун меҳнат мухожирлигидан қайтиб келган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам...

Больше похожих статей

×