Open Data Watch ташкилотининг “Gender Data Compass” рейтингида 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон 37 балл тўплаган ҳолда 185 та мамлакат орасидан 56-ўринни, Марказий Осиё минтақасида 3-ўринни эгаллади.
“Gender Data Compass” мамлакатнинг гендер маълумотлари тизимини яхлит баҳолашни таъминлайди. У 53 та гендер кўрсаткичларининг беш жиҳати: мавжудлик, очиқлик, асослар, имкониятлар ва молиялаштириш манбаларига таҳлил қилинади.
Мамлакатимизда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган.
Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тильда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.