20.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ахборот технологиялари соҳасида АҚШ компанияси билан ҳамкорлик қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -
Хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунига етди. Ташриф олдидан Вашингтонда Ўзбекистон – Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон томони АҚШнинг “The Hewlett-Packard” компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Штаб-квартираси Калифорниянинг Пало Альто шаҳрида жойлашган АҚШнинг йирик ахборот технологиялари компанияси “The Hewlett-Packard”нинг давлат сиёсати бўйича бош директори Бриттани Масалосало хоним ҳамкорлик истиқболи хусусида фикр билдирди.

–  “АҚШ – Ўзбекистон” форматидаги тадбиркорлар саммитида иштирок этганимдан хурсандман. Ўзбекистондаги йирик ишлаб чиқариш компаниялари раҳбарлари, АКТ соҳаси ташкилотлари вакиллари фаоллиги бизни жуда ҳайратлантирди. Бу юртингизда сўнгги пайтларда ишбилармон доираларни олқишлаш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг кучли кўрсаткичидир.

Бугун “The Hewlett-Packard” компанияси ҳукуматингиз билан меморандум имзолади. Биз энди ҳамкорликда ишлаб, ахборот технологиялари инфратузилмаси ривожлантиришга кўмак берамиз. Ёшларнинг замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятини ошириш, уларда рақамли саводхонликни юксалтиришга эътибор қаратамиз.

Ўзбекистонда турли соҳалардаги ривожланиш тенденцияларини кузатиб бораман. Умид қиламизки, ушбу ислоҳот ҳамкорлигимизнинг чуқурлашишига ижобий таъсир қилади.  

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва мен имзо чеккан ҳужжат икки давлат ўртасидаги ахборот коммуникациялар йўналишида яхши алоқани йўлга қўйиш, тажриба алмашиш имконини беради.  

Технология тараққиёти мамлакат ривожининг кафолати саналади. “The Hewlett-Packard” энди Ўзбекистонда ҳам ҳамкори борлигидан ғурурланади. Бизнесимизни ривожлантиришга интилаётган эканмиз, АҚШ ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бизни бу борада руҳлантиради.

MAНБА:ЎзА 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×